Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш учун келган хорижликлар сони кўпайди

2025 йилнинг январь–август ойларида жами қарийб 5,2 миллион нафар хориж фуқаролари қариндошларини йўқлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп қариндошларини йўқлаш учун келган ТОП-15 давлат фуқаролари қуйидагича тақсимланган:
- Қирғиз Республикаси – 1,8 миллион нафар;
- Қозоғистон – 1,5 миллион нафар;
- Тожикистон – 1,4 миллион нафар;
- Россия – 353,7 минг нафар;
- Туркия – 30 минг нафар;
- Туркманистон – 15,8 минг нафар;
- Хитой – 4,4 минг нафар;
- Озарбайжон – 4,1 минг нафар;
- Украина – 3,7 минг нафар;
- Беларусь – 3,4 минг нафар;
- Корея Республикаси – 3,3 минг нафар;
- Германия – 2,7 минг нафар;
- Исроил – 2,1 минг нафар;
- АҚШ – 1,9 минг нафар;
- Буюк Британия – 1,4 минг нафар;
- Бошқа давлатлар – 14,5 минг нафар.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,2 миллион нафарга ёки 28,9 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг