Ўзбекистондаги исроилликлардан оммавий жойларда яҳудий ёки Исроил рамзларини намойиш қилмаслик сўралди

09:41 17 Июнь 2025 Жамият
294 0

Сўнгги воқеалар туфайли Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида бўлган исроилликларни эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирди. Бу ҳақида элчихонанинг расмий Telegram-каналида хабар берилди.

Хабарда Исроил фуқароларидан қуйидаги талабларга қатъий амал қилиш сўралган:

  • Оммавий жойларда яҳудий ёки Исроил рамзларни намойиш қилишдан сақланиш;
  • Ижтимоий тармоқларда жойлашуви ёки ҳаракат режалари ҳақида маълумот бермаслик;
  • Исроил ёки яҳудийлик билан боғлиқ оммавий тадбирлардан четда бўлиш;
  • Маҳаллий хавфсизлик хизмати кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиш ва таҳдид ҳолатида дарҳол уларга бўйсуниш;
  • Оммавий жойларда янада ҳушёрликни ошириш.
  • Фақат ишончли иловалар орқали такси чақириш, нотаниш машиналарга ўтирмаслик.

Шунингдек, Исроилнинг Ўзбекистон ҳудудидаги фуқаролари +998-93-172-58-00 рақамига ёки Исроил ҳукуматининг «Натив» ташкилотига тегишли фавқулодда алоқа марказига +998-90-054-81-39 рақами орқали ёрдам олиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?