Ўзбекистондаги икки канал Халқаро ирригация мероси деб эътироф этилди

15:42 10 Сентябр 2025 Жамият
90 0

Сув хўжалиги вазирлигининг ахборот хизмати хабар беришича, 2025 йил учун “WHIS Award” (Бутунжаҳон ирригация мероси) мукофотига Ўзбекистондаги “Дўстлик” ва “Эски Туятортар” каналлари лойиқ деб топилди. Ушбу мукофот 100 йилдан зиёд вақтдан бери фойдаланилаётган ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ирригация иншоотларига Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси томонидан берилади.

“Дўстлик” канали 1907-1913 йилларда қурилган, яъни Сирдарё дарёси ҳавзасида 100 йилдан ошиқроқ вақтдан буён барқарор ишлаб келяпти. У Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали ўтувчи йирик трансчегаравий магистрал каналидир.

— “Дўстлик” каналининг умумий узунлиги 117 километр, — дейди Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” бошқармаси бош муҳандиси Абдукарим Азимов. — Унинг сув ўтказиш қобилияти 230 метр кубни ташкил этади.

Юртимиздаги Халқаро ирригация мероси деб эътироф этилган “Эски Туятортар” канали ҳам Зарафшон дарёсидаги кўп асрлик гидротехник обида ҳисобланади. Бу икки канал Марказий Осиёдан мазкур халқаро реестрга киритилган биринчи иншоотлар бўлди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?