Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони қанча?
2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 1 903 тага етди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 136 тага ошган. Уларнинг 534 таси қўшма корхона бўлса, қолган 1 369 таси тўлиқ хорижий корхоналар ҳисобланади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил январь-октябрь ойлари давомида Туркия капитали иштирокида 317 та янги корхона ташкил этилди. Масалан, 2023 йилда бундай корхоналар сони 218 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда 288 та, 2021 йилда эса 321 та корхона ташкил этилган. 2024 йилдаги ўсиш турк бизнесининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортганини кўрсатмоқда.
Туркия капитали иштирокидаги корхоналар Ўзбекистоннинг турли иқтисодий соҳаларида фаолият юритмоқда. Улар асосан савдо, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларида фаолдир.
Бу корхоналар нафақат инвестиция жалб этишда, балки янги иш ўринлари яратишда ҳам муҳим роль ўйнамоқда. Турк компаниялари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг