Ўзбекистонда сунъий қор ва ёмғир ёғдирилиши мумкин
Фото: Архив сурат
Ўзбекистонда сунъий тарзда қор ва ёмғир ёғдирилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати директори ўринбосари Ибратжон Каримов айтиб ўтди. Мутахассиснинг айтишича, Ўзбекистон ҳудудида ўтган асрнинг 60-90 йилларида бу тажрибадан фойдаланилган.
«Келажакда керакли жойларда буюртма асосида сунъий қор ва ёмғир ёғдириш амалиёти жорий этилиши кутилмоқда. Деҳқончилик ерларида 1 миллиметр ёмғир ёғиши натижасида ғалла ва бошоқли экинлар миқдорини 4 килограммгача ошириш мумкин.
Биз бу билан ёмғирни кўпайтиришимиз мумкин ва қиш кунлари ёғин қор кўринишида келиши ҳам мумкин. Ёғиннинг қор кўринишида ёғиши ёз фаслида сув керак бўладиган пайтда сув захираси билан таъминлашга ёрдам беради. Сунъий ёмғир ёғдиришнинг салбий таъсири йўқ», — дейди мутахассис.
Қайд этилишича, ёмғир ёғдиришнинг бир неча усуллари бор. Масалан, самолёт ёрдамида булутларга кумуш ёдит сепиш, қуруқ музни булутга сепиш, махсус генераторлар ёрдамида кимёвий элементларни пуркаш орқали ёки дронлар ёрдамида ҳам сунъий ёмғир ёғдириш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг