Ўзбекистонда ҳар минг нафар аҳолига нечта тадбиркор тўғри келади?
2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар минг нафар аҳолига 31,7 та тадбиркорлик субъектлари тўғри келади. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлар сонининг энг катта улуши Жиззах вилоятига тўғри келиб, ушбу кўрсаткич 61 тани ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда 45,3 та тадбиркор билан Тошкент шаҳри иккинчи ўринда, 44,8 та тадбиркорлик субъектлари билан Хоразм вилояти учинчи поғонада қайд этилган.
Шунингдек, ушбу кўрсаткич Сирдарё вилоятида 37,5 та, Навоий вилоятида 37,1 та, Сурхондарё вилоятида 36 та, Бухоро вилоятида 35,3 та, Андижон вилоятида 35,2 та, Тошкент вилоятида 29,3 та, Қорақалпоғистон Республикасида 27,9 та, Наманган вилоятида 24,8 та, Самарқанд вилоятида 23,9 та, Фарғона вилоятида 22,3 та ҳамда Қашқадарё вилоятида 18,6 тани ташкил қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг