Ўзбекистонда фармацевтика харидлари янги электрон модуль орқали амалга оширилади
«Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (737-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, давлат хариди электрон тизими операторининг электрон тизимида «Farma.xarid.uz» модули (Модуль) яратилади.
Давлат буюртмачилари томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар бўйича давлат харидларини мажбурий равишда Модуль орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади.
2026 йил 1 июлдан қуйидагиларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган фармацевтика маҳсулотлари билан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар бўйича давлат харидларида иштирок этишига рухсат берилади:
— дори воситалари бўйича «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» сертификатига эга ишлаб чиқарувчилар;
— тиббий жиҳозлар бўйича «ISO:13485» сертификатига эга ишлаб чиқарувчилар;
— «Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)» сертификатига эга дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар (дистрибьюторлар).
2026 йил 1 мартдан Андижон ва Наманганда рўйхатдан ўтган давлат буюртмачилари, 2026 йил 1 июлдан барча давлат буюртмачилари томонидан фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари Модуль орқали амалга оширилади.
2026 йил 1 январдан «Pharma.gov.uz» порталида давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг миллий классификаторидан фойдаланиб ҳамда харидлар ҳажмларини кўрсатган ҳолда, барча фармацевтика маҳсулотларининг реестри эълон қилиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг