Вьетнамдаги тошқинлар қурбонлари сони 90 нафарга етди
Марказий Вьетнамда кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқинлар ва кўчкиларда ҳалок бўлганлар сони 90 нафарга етди, яна 12 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида. Бу ҳақда ТАСС Вьетнамнинг Дамбаларни бошқариш ва табиий офатларнинг олдини олиш департаментига таяниб хабар берди.
Энг кўп зарар Даклак, Кханхоа, Зялай ва Ламдонг провинцияларида қайд этилган. Ушбу ҳудудларда 1,1 мингдан ортиқ хонадонлар, мактаблар ва маъмурий бинолар вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган.
Сув тошқинлари миллий даражадаги автомобиль йўлларининг 24 та қисмининг сув остида қолишига ва шикастланишига олиб келган. Бу эса автомобиль ва темирйўл қатновининг жиддий издан чиқишига сабаб бўлган.
Вьетнам ҳукумати тошқин оқибатларини имкон қадар тез бартараф этиш, аҳолининг ҳаётини хавфсиз таъминлаш ва талафотларни камайтириш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг