Ўзбекистонда беш йилда венчур фондлар иштирокида 145 млн долларлик 53 та стартап лойиҳа амалга оширилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашувида бизнесни молиялаштиришда муқобил манба сифатида венчур фондлар оммалашаётганига тўхталиб ўтди.
Ўзбекистонда беш йилда венчур фондлар иштирокида 145 миллион долларлик 53 та стартап лойиҳа амалга оширилди.
Бу ҳали камлиги қайд этилиб, 9 та давлат банки 3 та венчур компания очиб, 50 миллион долларлик фонд шакллантиргани бизнесни бошлаётган тадбиркорлар учун жуда катта имконият экани таъкидланди.
«Энг муҳими, бундай лойиҳалар иқтисодиётга янги йўналиш, технология, инновация ва юқори қўшилган қиймат олиб киради. Стартап орқали яратилган юқори самарали инновацион маҳсулот ёки хизматлар техник регламент ва стандартларга киритилади. Бу уларга давлат буюртмаси учун йўл очади», деди Президент.
Давлатимиз раҳбари венчур фондлар маблағининг бир қисмини сунъий интеллект лойиҳаларига йўналтириш таклифини қўллаб-қувватлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг