Ўзбекистонда авторақамлар сотуви уч баробарга ўсди
Ўзбекистонда авторақамларнинг сотуви сони ва ҳажми бўйича уч баробарга ўсди. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг биринчи ярмида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 426,2 миллиард сўмлик 104,9 мингдан ортиқ авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Сотилган авторақамларнинг 97 фоизи жисмоний шахсларга ва қолган 3 фоизи юридик шахсларга тўғри келган.
Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси — 1,7 миллион сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 517,1 миллион сўмни ташкил қилди.
Spot’га кўра, энг қиммат “чиройли” авторақамни Тошкент шаҳридан юридик шахс сотиб олган. Бошланғич нарх билан солиштирганда, авторақам белгиларининг нархи икки-уч баробарга ошган. Иккинчи ўринда 10 июль куни 508 миллион сўмга сотилган “чиройли” авторақам турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг