Ўзбeкистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳолати муҳокама қилинди
Беларусь Республикаси Юристлар уюшмаси томонидан “Ўзбекистон билан бизнес: савдо, сармоя, низоларни ҳал этиш. Ҳуқуқий ва амалий маслаҳат” мавзусида бизнес-семинар ўтказилди.
Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маъруза билан иштирок этди. Анжуманда жадал ривожланаётган Ўзбекистон бозорида савдо, инвестиция ва низоларни ҳал этишнинг долзарб мавзулари муҳокама қилиниб, хорижий компаниялар учун мамлакатимизда бизнес юритишнинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Элдор Туляков ўз нутқида Ўзбeкистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқаришнинг бугунги ҳолати ҳақида сўз юритди. Жумладан, Беларусь Республикаси Президентининг 2024 йил февраль ойидаги давлатимизга ташрифи чоғида имзоланган илмий-ишлаб чиқариш, энергетика, интеллектуал мулк, спорт, маданият, санъат, таълим, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва протоколларнинг аҳамиятига тўхталди.
Шунингдек, у “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар очадиган бир қанча асосий йўналишлар бўйича ўз фикрларини билдирди.

“Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, Беларусь Республикаси билан мазкур соҳалардаги фаол ҳамкорлик “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшади” – деди Элдор Туляков.
Семинар давомида иштирокчиларга бизнес маданиятини ўрганиш ва шахсий алоқаларни ўрнатиш, иш юритишда мослашувчанлик, битимлар тузишда режалаштириш ва рискларни баҳолаш бўйича умумий амалий тавсиялар берилди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг