Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини якунлади
Фото: ЎФА
Бугун, 17 январь куни Саудия Арабистонида ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақасининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой олимпия терма жамоаси билан куч синашди.
Учрашувнинг асосий вақти Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ўйин давомида рақиб дарвозасига 30 та зарба йўллади. Ушбу зарбалардан 10 таси аниқ чиқди. Аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади.
Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтлари дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса Хитой терма жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан Беҳруз Каримов ва Дилшод Абдуллаев зарбада адашди.
Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақадаги иштирокини чорак финалда якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг