Ўзбекистон ТИВ вакиллари Исроил ва Эрон элчилари билан учрашув ўтказди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроил ҳамда Эрон давлатларининг элчилари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати маълумот берди.
Унда айтилишича, учрашув давомида икки давлат элчилари билан минтақавий муаммолар, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилган.
Суҳбат давомида Эрон элчиси билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида муҳокама қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилганган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг