Ўзбекистон терма жамоаси Арманистонни мағлуб этди

Айни вақтда Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Йиғин доирасида ушбу мамлакатнинг U-18 терма жамоасига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилиши белгиланган эди. Бугун, 5 сентябрь куни дастлабки ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда Ўзбекистон ёшлари арманистонлик тенгдошларини 1:2 ҳисобида мағлуб этди. Жамолиддин Раҳматуллаев мазкур ўйин учун қуйидаги футболчиларни асосий таркибда майдонга туширди:
Боғдан Одинаев, Саддам Аҳмадов, Озод Одилжонов, Беҳруз Каримов, Азизбек Тўлқунбеков, Қувончбек Абраев, Даврон Тўлаганов, Улуғбек Маратов, Жасурбек Жумабоев, Муҳаммадали Дилшодбеков, Абдулфайз Бобомуродов.
Ўйинда голлар «Олимпик-Mobiuz» футболчиси Улуғбек Маратов ва «Локомотив» аъзоси Қувонч Абраевнинг ҳисобига ёзилди. 58-дақиқада Даврон Тўлаганов пенальтидан фойдалана олмади. Шу тариқа ўйин 1:2 ҳисоби билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги кейинги ўртоқлик ўйин 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг