Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Бош вазири билан учрашди

00:52 07 Июнь 2025 Сиёсат
179 0

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

«Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Жаноби Олийларига қабул учун миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг энг самимий саломларини етказдик», — дейилади хабарда.

Мазкур учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларининг мустаҳкамланаётганини яна бир бор тасдиқлади. Томонлар кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш борасида янги имкониятлар яратилаётганини қайд этдилар.

«Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорликни жадаллаштириб, янада аниқ натижаларга эришиш йўлида барча имкониятларни ишга соламиз», — дейилади ТИВ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?