Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди

18:00 19 Декабрь 2025 Сиёсат
242 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенатнинг 12-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ Маликахон Каландарова судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, Аброрхон Акрамов, Джахангир Джураев, Носир Зайнабидинов, Мансурбек Курбанов, Жамоладдин Курязов, Уктам Мамадиев, Шуҳрат Муллажанов, Умида Нишонова ва Одилжон Турдиев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан О.Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Т.Мирзаев, М. Эшимбетов, Б. Эргашев, шунингдек, ўз аризасига биноан А.Бекманов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?