Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов 6 июнь куни 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Шофиркон туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Азим Латипов 1951 йил 6 июнь Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1971 йилда чорвачилик механиги сифатида жамоа хўжалигида бошлаган, пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик соҳаларда фаолият юритган.
«Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалиги раҳбари А. Латипов мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда фаоллигини намоён этган. Деҳқончиликда эса эски қовун навларини қайта яратиш, ҳосилдорликни ошириш каби фаолият билан шуғулланган. 1996−2007 йилларда Бухоро жамоа хўжалиги лавозимида ишлаган.
Азим Латипов 1996 йилда «Шуҳрат» медали, 2002 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган, уч марта Сенат аъзолигига сайланган, 2004−2019 йилларда Сенатнинг Аграр, сув масалалари ва экология қўмитаси аъзоси сифатида ишлаган. Марҳум Азим Латипов 2004 йилдан халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг