Ўзбекистон Президенти Франциянинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд кенг имкониятларни қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик масалалари ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливье Бешт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мамлакатимизда Франциянинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суриш ва жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида вазир Оливье Бешт Франция Президенти Эммануэль Макроннинг самимий саломи ва шахсий мактубини етказди.
Давлатимиз раҳбари бугун куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда “Медеф” ҳаракати ишбилармонлар миссияси жорий йил апрель ойида мамлакатимизга амалга оширган ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этди.
“Яшил” иқтисодиёт, қазиб чиқариш тармоғи, туризм инфратузилмаси ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, бошқа устувор йўналишларда амалга оширилаётган стратегик лойиҳалар изчил бораётгани қайд этилди.
Франция компанияларида шаҳарсозлик, транспорт, тўқимачилик саноати, янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши ортиб бормоқда.
Ўзбекистон етакчиси Ўзбекистон-Франция савдо палатасини таъсис этиш ва ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш борасидаги режаларни қўллаб-қувватлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг