Ўзбекистон парламент делегацияси «Gedeon Richter» компанияси фаолияти билан танишди
Расмий ташриф мобайнида Ўзбекистон парламент делегацияси Венгриянинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири – «Gedeon Richter» корхонасига ташриф буюриб, унинг ишлаб чиқариш жараёнлари, илмий-тадқиқот ишлари ва келгуси ривожланиш стратегияси билан яқиндан танишди.
«Gedeon Richter» компанияси 8 та илова таркибий бўлинмага эга бўлиб, улардан 5 таси Венгрияда, 2 таси Россияда ва 1 таси Германияда жойлашган. Корхонада 11 мингдан ортиқ ходимлар фаолият юритади. Компания жаҳон бозорига 2,8 минг номдаги доривор воситаларини етказиб бериб, халқаро фармацевтика соҳасида муҳим ўрин эгаллайди.
Компания маҳсулотларининг МДҲ давлатларидаги сотилиши ҳажмида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллайди. Мамлакатимизда компаниянинг йиллик маҳсулот савдо айланмаси 10 млн АҚШ долларидан зиёддир.
Учрашув чоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Фармацевтика соҳасида қўшма ишлаб чиқариш, технологиялар трансфери ва инновацион маҳсулотлар яратиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳам эътибор қаратилди.
«Gedeon Richter» компаниясининг минтақавий директори Ороз Андраш Ўзбекистонда неврология йўналишида қўлланиладиган юқори самарали «Kariprazin» препаратининг контракт асосида маҳаллий ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш борасида катта қизиқиш билдирди. Мазкур дори воситаси АҚШ бозорида компаниянинг сотилиши даражаси энг юқори бўлган маҳсулотларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, у лойиҳа бўйича техник ва тижорат тавсифларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан яқин кунларда учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг