Ўзбекистон озиқ-овқат энг арзон давлатлар рейтингида 18-ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2025 йил бошида озиқ-овқат нархлари индекси бўйича дунёда 139 давлат орасида 18-ўринни эгаллади. Статистикага кўра, мамлакатимиз учун индекс 26,6 га тенг, яъни озиқ-овқат маҳсулотлари нархи Нью-Йоркдагидан ўртача 73,4 фоизга арзон.
Мазкур индекс Нью-Йоркдаги нархларни 100 фоиз деб олган ҳолда, турли давлатлардаги истеъмол саватчаси нисбий қийматини акс эттиради. Натижа қанча паст бўлса, ушбу мамлакатда маҳсулотлар шунчалик арзон бўлади.
Рейтингнинг биринчи (арзон) поғонасини мос равишда Покистон, Афғонистон, Миср, Эрон ва Мадагаскар эгаллаган. Индекси энг юқори (қиммат) бўлган давлатлар эса Виржиния ороллари, Швейцария ва Исландия.

МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Молдова ва Арманистонда маҳсулотлар Ўзбекистонга қараганда қимматроқ. Беларусьия ва Украинада бўлса буни акси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг