Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қувайт ва Уругвайга қарши баҳслар учун таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасига октябрь ойидаги ўйинлар учун жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Тимур Кападзе ушбу баҳслар учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:
Дарвозабонлар — Абдувоҳид Нематов (“Насаф“), Ботирали Эргашев (“Нефтчи“), Владимир Назаров (“Пахтакор“).
Ҳимоячилар — Рустам Ашурматов (“Истиқлол“, Эрон), Шерзод Насруллаев (“Насаф“), Фаррух Сайфиев (“Нефтчи“), Мухаммадқодир Ҳамроалиев (“Пахтакор“), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор“), Алибек Давронов (“Насаф“), Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо“), Одил Абдумажидов (“Шўртан“), Дилшод Сайтов (“Пахтакор“).
Ярим ҳимоячилар — Акмал Мозговой (“Банияс“, БАА), Абдурауф Бўриев (“Пахтакор“), Одил Ҳамробеков (“Трактор“, Эрон), Азиз Ғаниев (“Ал-Батаех“, БАА), Умарали Раҳмоналиев (“Сабаҳ“, Озарбайжон), Ҳожимат Эркинов (“Пахтакор“), Отабек Шукуров (“Банияс“, БАА), Жамшид Искандеров (“Нефтчи“), Остон Ўрунов (“Персеполис“, Эрон), Аббосбек Файзуллаев (“Башакшехир“, Туркия), Нодир Абдураззоқов (“ОКМК“), Анвар Ҳожимирзаев (“Динамо“).
Ҳужумчилар — Рустам Турдимуродов (“Сурхон“), Игор Сергеев (“Пахтакор“), Элдор Шомуродов (“Башакшехир“, Туркия).
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябр ойидаги ўқув-машғулот йиғини 6 октябрь санасидан старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг