Ўзбекистон Испания Ипак институтининг нуфузли мукофотига сазовор бўлди
Фото: «Дунё» АА
Испания Ипак институтида Ўзбекистонга тарихий йўлни сақлаб қолиш ва «Ипак йўли» цивилизациялараро сайёҳлик йўналишини муваффақиятли ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Uzbekistan, Silk Spain Friendly» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
«Дунё» АА хабарига кўра, металл ҳайкалча услубида ишланган каптарни ифодаловчи мукофотни Испания Ипак институти президенти Фернандо Молина Понс Ўзбекистон элчиси Жаҳонгир Ғаниевга топширди.
Испания Ипак институти президенти Фернандо Молина Понс ўз нутқида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар шарофати билан мамлакатда сайёҳлик соҳаси жадал суръатларда ривожланаётганини қайд этди. Шу тариқа 2019 йилда мамлакат ички ва ташқи туризмни ривожлантириш бўйича энг яхши бешта мамлакат сафидан жой олди. Унинг сўзларига кўра, 2016-2021 йилларда маҳаллий сайёҳлар сони 24 миллионни ташкил этган бўлса, хорижлик меҳмонлар сони қарийб 20 миллионга етди. 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли 1,5 миллион хорижлик Ўзбекистонга ташриф буюрган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1,7 миллионни ташкил этди.
У шунингдек, Ўзбекистонда турли миллат, дин ва маданият вакиллари аҳил-иноқ яшаётганини таъкидлади. «Мамлакат тарихий мероси, замонавий меъморчилик ва юқори технологияли тараққиётни ўзида мужассам этган. Ўзбекистон нафақат Хитойни Европа билан боғловчи Буюк Ипак йўлида жойлашган кўҳна шаҳарлари орқали ўтадиган саёҳат йўналишлари, балки ўтмишнинг турли даврларига хос ноёб тарихий ва меъморий ёдгорликлари, шунингдек, хорижлик меҳмонларни қизиқтириши мумкин бўлган бошқа кўплаб имкониятлари билан ҳам машҳурдир», деди Испания Ипак институти президенти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг