Ўзбекистон футзал жамоаси бош мураббийи ишдан кетди
Фото: ЎФА
Ўзбекистон футзал терма жамоасини бошқарган испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес мамлакатдаги мураббийлик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, кеча, 7 октябрь куни ЎФА раҳбарияти ҳамда бош мураббий қатнашган йиғилишда миллий жамоанинг Ўзбекистонда ўтган мусобақадаги иштироки танқидий кўриб чиқилган. Йиғилиш аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов испаниялик мутахассисга терма жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унга омад тилаган.
Хосе Венансио Лопес Ўзбекистондаги фаолияти давомида завқ билан ишлагани, барча мутахассислар унга кўмаклашганини айтиб, келгусида дўстона алоқаларни сақлаб қолиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканини айтган. Шунингдек у ЎФА раҳбариятига терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаш имконият берилгани учун миннатдорчилик билдирган.
Шу тариқа испаниялик мутахассис билан тузилган шартнома якунланди. Маълумот учун, У билан тузилган шартнома Жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг