Ўзбекистон фуқаролари учун Британияда мавсумий иш квоталари оширилади — Миграция агентлиги
Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов ҳамда Британиянинг Association of Labour Providers (ALP) — Меҳнат таъминотчилари уюшмаси бош директори Дэвид Кэмп иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун, ALP — Буюк Британияда мавсумий ишлар, озиқ-овқат, саноат ва логистика соҳаларида ишчи кучини етказиб берувчи ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи нуфузли ташкилот ҳисобланади. Ушбу уюшмага 300 дан зиёд йирик компания аъзо.
Учрашувда ALP директори Дэвид Кэмп: «Ўзбекистон Миграция агентлиги билан ўзбекистонлик ёшларни Англия корхоналарига ишга жойлаштиришдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёрмиз», — деб таъкидлади.
Музокара чоғида Британиянинг мавсумий ишчилар дастури доирасида ўзбекистонлик фуқаролар учун квоталарни ошириш, янги мавсумий операторлар билан шартномалар тузиш ва юртдошларни хавфсиз ҳамда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб этиш масалалари юзасидан келишувга эришилди.
Шу тариқа, Буюк Британияда ўзбекистонлик ишчи мигрантлар учун янги имкониятлар очилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг