Келаси йил Боёвутда «Султонҳовуз» сув омборининг қурилиши бошланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида экин ерларида сув таъминотини яхшилаш учун келаси йил Боёвутда сиғими 100 миллион куб метр бўлган «Султонҳовуз» сув омборининг қурилиши бошланиши эълон қилинди.
Бу орқали Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги 110 минг гектарда йилига 2 марта ҳосил олиш имконияти яратилади.
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини сақлаб туриш учун вилоятдаги 16 минг километр зовурларни босқичма-босқич тозалаш вазифаси қўйилди.
Вилоятдаги 200 минг гектарга яқин экин ерлари кучли ва ўрта даражада шўрланган. Шўрланган ерларни соғломлаштириш бўйича пилот лойиҳани Сирдарёда синовдан ўтказиб, натижасига қараб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Мутасаддиларга сув ҳисобини юритиш бўйича Сирдарёни намунали ҳудудга айлантириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Венгриянинг «Bonafarm» компанияси Боёвут, Ховос, Мирзаобод ва Янгиерда паррандачилик кластерини ташкил қилишни бошлади.
Ушбу лойиҳа ишга тушса, вилоят аҳолисининг парранда гўшти ва тухумга талаби тўлиқ қопланади.
Ховос туманида 50 гектар ер ажратилса, венгриялик тадбиркорлар технопарк ташкил қилиб, 300 миллион доллар инвестиция киритмоқчи.
Вилоят ҳокимлигига Венгрияга бориб, Сирдарё вилояти имкониятларини тақдимот қилиш ва лойиҳалар пакетини шакллантириш топширилди.
Венгрия томони Ховоснинг 2 та маҳалласида «ақлли қишлоқ» дастурини амалга ошириш таклифини берган. Бунда маҳаллага ажратилаётган маблағлар шаффофлиги, эҳтиёжманд оилаларга берилаётган кўмак, бўш иш ўринлари, тадбиркорлар учун имкониятлар ягона очиқ тизим орқали аҳолига эълон қилиб борилади.
Вилоят ҳокимлиги ва Бошқарув самарадорлиги агентлигига венгриялик ҳамкорлар билан ушбу янги тажрибани бошлаш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг