Ўзбекистон делегацияси Европа парламентида қатор учрашувлар ўтказди
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Брюссел шаҳрида бўлиб турибди.
Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Европа Иттифоқи ва Европа парламенти вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, Европа парламентининг Ҳуқуқий масалалар бўйича қўмита раиси Илҳан Кючюк билан учрашувда икки томонлама сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бельгия Сенати аъзоси, «Бельгия–Ўзбекистон» дўстлик лигаси раиси Стефани ДЪОз билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида парламентлараро алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Европа парламентининг депутати Томас Здеховский билан учрашувда эса парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, парламентларнинг ихтисослашган қўмиталари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг