Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Сеулдаги глобал конференцияда тақдим этилди

Жанубий Кореянинг жаҳонга машҳур “Hyundai-KIA корпорациясининг Сеулда бўлиб ўтган “KIA Global Distributors Convention” глобал конференциясида Ўзбекистоннинг “KIA”, “Chery”, “Haval”, “Renault” ва “Lada” брендларини ишлаб чиқараётган “ADM Global” холдинг компанияси тақдим этилди.
2023 йил якунларига кўра, “ADM Global” холдинги таркибига кирувчи “АDMJizzakh” автомобиль заводи “KIAнинг йил ҳамкори” дея эълон қилинди. Тантанали маросимда “KIA Corporation” президенти ва бош директори Сонг Хо Сунг кубокни “АDMJizzakh” бош директорига топширди ҳамда ўзбекистонлик ҳамкорларга юқори даражадаги ишлари учун миннатдорлик билдирди.
2020 йилда ташкил этилганидан буён “АDMJizzakh” заводи юқори даражадаги ишлаб чиқариш, барқарор сотиш суръатлари ва “KIA” брендининг янада барқарор ўсиш динамикасини намойиш этди, бунинг натижаси ўлароқ “KIA Corporation”нинг энг яхши ҳамкори сифатида эътироф этилди.
-“АDMJizzakh” эришган “KIA” брендининг бугунги кундаги савдо ўсиш динамикасини ва машҳурлик даражасини ҳеч бир компания кўрсата олмади. Шунинг учун биз ўзбекистонлик ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатлари ва натижаларини юқори баҳолаб “KIAнинг йил ҳамкори” сифатида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчини танладик ва кубок топширдик — деди Сонг Хо Сунг.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг аниқ тизими, яхши йўлга қўйилган бизнес жараёнлари ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг энг юқори даражаси “АDMJizzakh”нинг асосий устунлиги ҳисобланади.
-Маҳсулотларимиз истеъмолчиларнинг барча талабларига жавоб беришини таъминлаш учун жуда кўп меҳнат қилдик ва янада кўпроқ ишлашда давом этамиз. Бугунги кунда “АDMJizzakh” заводи сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, – деди компания бош директори Дониёр Давлетёров. — Бизнинг жуда катта режаларимиз бор. Ишончим комилки, биз ҳамкорларимиз билан биргаликда сотишнинг янада юқори даражасини, шунингдек, Ўзбекистонда “KIA” брендининг жадал ривожланиши ва мустаҳкамланишини таъминлаймиз.
Ҳозирги пайтда заводда автомобилларни кенг миқёсда йиғиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 75 гектар майдонда маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган янги тўлиқ ҳажмдаги завод қурилмоқда. Заводнинг қуввати йилига 100 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқаришни ташкил этади.
Мижозлар билан ишлашда ҳам мутлақо янги ёндашувларни таъкидлаш керак. Компания мунтазам равишда “KIA” автомобилларини харид қилишни янада жозибадор ва фойдали қиладиган турли акцияларни ўтказиб туради. “KIA” автомобилларини ўзбекистонлик харидор учун имкон қадар жозибадор қилиш учун “АDMJizzakh” компанияси доимий равишда ўз моделларини янгилаш устида иш олиб боряпти ва етакчи банклар ҳамда суғурта компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундай ҳамкорлик сизга энг қулай ва арзон шартларда автомобиль сотиб олиш имконини тақдим этади.
“KIA Corporation” сифатли автомобиллар ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Компания 1944 йилда ташкил этилган ва Жанубий Кореядаги биринчи автомобиль ишлаб чиқарган корхонага айланди. “Hyundai-KIA” автомобиллар гуруҳи таркибига кирувчи компания дунёдаги энг машҳур брендларидан бири бўлишга интилади. Бутун дунё бўйлаб “KIA” ишлаб чиқариш корхоналарида ҳар йили 2,9 миллиондан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилади ва компаниянинг 165 мамлакатдаги дистрибютор ҳамда дилерлик тармоғи орқали сотилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг