Ўзбекистон — Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форуми
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг 8–12 апрель кунлари Термиз халқаро савдо марказида «Made in Uzbekistan» бизнес-форуми ва маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи, Афғонистондан 30 дан зиёд тадбиркор ўзларининг экспортбоп маҳсулотлари билан иштирок этиши кутилмоқда.
Форумнинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорга чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишдан иборат. Ушбу тадбир доирасида икки давлат тадбиркорларининг мулоқотини янада кучайтиришга қаратилган «B2B» учрашувлари ташкил этилади.
Форум ишбилармонларнинг икки томонлама бизнес ҳамкорлигини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди, экспортёрларимиз учун жаҳон бозорига эшик очиб берадиган платформа бўлиб хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг