Ўзбек олимига «Болалар врачи устози» мукофоти берилди
Архив фото
Яқинда Москва шаҳрида Педиатрия ва болалар хирургияси илмий-тадқиқот клиник институти томонидан «Педиатрия ва болалар хирургиясида инновацион технологиялар» мавзуида конгресс ўтказилди.
Болалар касалликларининг диагностикаси, уларни даволаш ҳамда олдини олиш соҳасидаги сўнгги илмий ишланмалар, шунингдек, даволашнинг анъанавий ва замонавий усуллари муҳокама этилган ушбу илмий анжуманда Самарқанд давлат тиббиёт университети вакиллари ҳам қатнашди.
Тадбир доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон болалар хирургияси кафедраси профессори Азамат Шамсиевга Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби А. Кисель номидаги «Болалар врачи устози» мукофоти берилди.
Айтиш жоизки, мазкур мукофот ҳозирги кунгача фақат россиялик болалар жарроҳларига берилган. А. Шамсиев мазкур мукофот билан тақдирланган илк хорижлик олим бўлди.
Маълумот учун, айни пайтга қадар профессор А. Шамсиев Россиянинг академик А. Вишневский номидаги олтин медаль соҳиби, шунингдек, профессор В. Немсадзе мукофоти совриндори бўлган.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг