Орол денгизининг қуриган қисмида ибодатхона қолдиқлари топилган
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Орол денгизи қуриган ҳудудларидан, ўз вақтида денгиз қаърида қолиб кетган эски бир ибодатхона қолдиқлари топилган акс этган суратлар тарқалди.
Унда ёзилишича, археологлар бу топилма Милоддан аввалги XI асрга оид эканлигини таъкидлашган. Археологик ёдгорликнинг ғаройиблиги шундаки у Қозоғистонинг Туркистон ҳудудида жойлашган Ахмад Яссавий мақбарасининг жуда ўхшаш бўлган. Мақбарага яқин жойда жангчиларнинг қабрлари ва чинни буюмлар устахонаси ҳам топилган.
Мазкур масалада "Халқ сўзи Онлайн" мухбири Маданий мерос агентлиги билан боғланди. Агентлик вакили, жумладан Қорақалпоғистон маданий мерос бошқармаси бошлиғи Қуанишбек Шарипов бу борада агентликка маълумот келиб тушмаганини маълум қилди. Шариповга кўра, бу ёдгорлик қолдиқлари Орол денгизининг Қозоғистон ҳудудига кирувчи қисмидан топилган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг