ОМОН Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концертига нега бостириб кирди? (+видео)

Россиянинг Красноярск ўлкаси Емельяновский туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан рейд ташкил этилди. “Newslab” нашрининг хабар беришича, махсус операция “Корона” банкет залида бўлиб ўтди.
Ушбу жойда ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт бераётган пайтда Ички ишлар вазирлигининг вилоят бош бошқармаси, Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия Миллий гвардияси махсус бўлинмалари ходимлари кўнгилочар масканга бостириб кирган.
Маълумотларга кўра, рейд давомида жами 620 нафар меҳмон текширувдан ўтказилди. Улар орасида 210 нафар хорижлик фуқаро ҳам бор эди. Тинтувнинг асосий мақсади Россияга чет элдан келган фуқаролар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлган шахсларни аниқлашдан иборат бўлган. Шунга қарамай, ҳеч бир меҳмондан тақиқланган нарса ёки модда топилмади.
Шу билан бирга, 26 нафар хорижлик полиция бўлимига олиб кетилди. Текширувлар жараёнида улардан саккиз нафари Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлгани аниқланди. Қолганларига нисбатан ҳам ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилди.
Рейд натижасида полиция ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолатлари расмийлаштирилди. Жами 19 та маъмурий баённома тузилди. Улар чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россияга кириш ёки у ерда бўлиш, шунингдек, иммиграция қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлардир.
Шунингдек, Россия Жиноят кодексининг 322.3-моддаси — чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни ноқонуний рўйхатга олиш билан боғлиқ — бўйича учта жиноят иши қўзғатилди.
Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хуқуқ-тартибот идоралари ходимлари текширувларни давом эттираётгани маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг