Оммавий депортация: Трамп АҚШда туғилган мигрант болаларига фуқаролик беришни тўхтатмоқчи
Доналд Трамп сайлов олдидан берган ваъдаларини бажаришни бошлади. У Кристен Уэлкерга берган интервьюсида ноқонуний бўлган барчани депортация қилишдан бошқа танлов йўқлигини айтган.
Трамп шунингдек, Конституциянинг 14-тузатишида узоқ вақтдан бери мустаҳкамлаб қўйилган туғма фуқароликни тугатмоқчи.
Бу режага қаршилар ҳам бор. Улар қонун ўзгариши конституцияга зид бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Чунки АҚШ Конституциясига киритилган 14-тузатиш мамлакат ҳудудида туғилган барча шахсларга фуқаролик ҳуқуқини беришни назарда тутади.
Мутахассислар фикрига кўра, тегишли ҳуқуқни бекор қилиш нафақат президент фармонини, балки Конституцияга ўзгартириш киритишни ҳам ўз ичига олган мураккаб ҳуқуқий ва қонунчилик далилларини талаб этади.
Бу ҳаракатлар Трамп президентлик компаниясининг асосий ваъдаси бўлган оммавий депортация режаси ишлай бошлаганидан дарак беради. Унинг илк босқичи жиноят содир этган, ҳужжатсиз муҳожирларни қамраб олади. Кейинчалик депортация кўлами кенгайиб боради.
“Биз жиноятчиларни мамлакатимиздан чиқариб юборишимиз керак“, — деган АҚШ президенти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг