Олий Мажлис Сенатида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида учрашув бўлиб ўтди

19:14 01 Декабрь 2025 Жамият
261 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

“Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида Олий Мажлис Сенатида навбатдаги учрашув ўтказилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Учрашувда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулхаким Эшмуратов чиқишида таъкидлаганидек, бугунги кунда давлат бошқарувига жамоатчиликни кенг жалб этиш, фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва нодавлат сектори фаолияти учун қулай шароит яратиш демократик қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Фуқаролик жамияти институтлари эса аҳолининг эҳтиёжларини акс эттирувчи ва давлат билан жамият ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи муҳим механизмга айланиб бормоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Янги Ўзбекистон даврида бу йўналишдаги энг катта янгиликлар Конституциявий ислоҳотлар билан бошланган. Янгиланган Конституцияда илк бор фуқаролик жамияти институтларига алоҳида боб ажратилди. Унда нодавлат нотижорат ташкилотлари, маҳалла институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги конституциявий мақоми мустаҳкамланди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам давлат бошқарувини халққа хизмат қилишни таъминлашга йўналтириш, жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаб қўйилган. Мамлакат тарихида илк марта 2021–2025 йилларга мўлжалланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг қабул қилиниши ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг изчил давом этаётганидан далолат бериб турибди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбирда фуқаролик жамияти институтларининг миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашдаги ўрни алоҳида қайд этилди. Савол-жавоблар жараёнида ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамиятда фуқаролик фаоллигини ошириш ва жамоавий ҳамкорликни кучайтиришга оид таклифлар билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер