Оҳангаронда 5 минг қути сифатсиз тамаки савдоси тўхтатиб қолинди
Тошкент вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган М.Н. «Captiva» русумли автотранспорт воситаси текширилган.
Аниқланишича, автомобилда хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 80 миллион сўмлик жами 5 минг қути «Keno Club» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётган вақтида ушланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг