Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Тадбир чоғида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.М. хорижда ишлаб чиқарилган 530 дона электрон тамаки маҳсулотини фуқаро М.Г.га 5 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълумотларга кўра, ушбу электрон тамаки воситалари расмий рўйхатдан ўтказилмаган ва белгиланган тартибда лицензиялаштирилмаган ҳолда мамлакатга олиб кирилган. Мазкур ҳолат мамлакат қонунчилиги талабларига зид бўлиб, аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи ҳолатлар сирасига киради.
Юқоридаги ҳуқуқбузарлик бўйича фуқаро М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-1-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди. Ушбу моддада этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш учун жавобгарлик белгилаб қўйилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг