ОФК Элит чемпионлар лигаси 2-тур рамзий жамоаси эълон қилинди — унда Жавоҳир Сидиқов ҳам бор

15:56 05 Октябр 2025 Спорт
247 0

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Элит чемпионлар лигаси мусобақаси 2-турининг рамзий жамоасини эълон қилди. Ушбу рўйхат ОФКнинг расмий саҳифасида эълон қилинган.

Аҳамиятлиси, рамзий жамоага «Насаф» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов ҳам кирди.

2-тур рамзий жамоаси тўлиқ таркиби:

— Амин Леомт Аддани

— Матеус Энрике

— Эдди Исрафилов

— Чхой Жун

— Тео Эрнандес

— Эдмилсон Жуниор

— Жавоҳир Сидиқов

— Сергей Милинкович-Савич

— Жонг Син Вон

— Хоселу

— Акрам Афиф

— Эслатиб ўтамиз, «Насаф» 2-турда ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубини қабул қилди ва кескин баҳсда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Жавоҳир Сидиқов ушбу учрашувда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?