ОЧЛ II турнирида 2-тур ўйинлари старт олди
Кеча, 1 октябрь куни Осиё чемпионлар лигаси II турнирининг 2-туридан ўрин олган баҳслар бошланди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Андижон» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ал-Аҳли Доха» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 0:0 ҳисобига дуранг натижа билан якунланди. Баҳс меҳмонларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди.
«Ал-Аҳли Доха» клуби ўйин давомида 75 фоиз тўп назоратига эга бўлди. «Андижон» клуби дарвозаси томон 16 зарба йўллади. Улардан 5 таси дарвоза соҳасига аниқ борди.
Учрашувдан сўнг, жамоасини қатор вазиятларда голдан қутқариб қолган Эржан Токотаев «Sofascore» портали томонидан ўйин қаҳрамони деб топилди. Портал унинг ҳаракатларини 8,4 баллга баҳолади.
Маълумот учун, Максим Шацких жамоаси мусобақадаги кейинги ўйинини 22 октябрь куни ўз майдонида Баҳрайннинг «Ал-Халдия» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг