Очиқ осмон остидаги концерт дастури Сирдарёда қандай ўтди? (Фоторепортаж)
“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистондаги Тўра Сулаймон номидаги амфитеатрда “Open Air.Silk road symrfony” лойиҳаси бўйича концерт дастури намойиш қилинди.
Концертда Миллий симфоник оркестр, таниқли ва ёш солистлар жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро этдилар.
“Ҳали мусиқа сеҳридан бунчалик ҳайратга тушмаган эдим. Очиқ осмон остида намойиш қилинган, жонли ижродаги концертнинг ўзгача жозибаси борлигини ҳис этдим”, - дейди иштирокчилардан бири Гулистон давлат университети талабаси Дилнавоз Ҳимматова.
Ташкилотчилар томонидан маълум қилинишича, мазкур бадиий тадбир мамлакатимизнинг яна 4 та шаҳри — Жиззах (20 сентябрь), Самарқанд (22 сентябрь), Навоий (24 сентябрь), Бухоро (26 сетнябрь)да ҳам бўлиб ўтади.
Ушбу концерт лойиҳаси дастлабки дастури 14 сентябрь куни Тошкентда ўтказилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг