«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 3 мингдан ортиғи огоҳлантирилди
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, юклатилган вазифа ва топшириқлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 427 нафар масъуллар интизомий ва 724 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 3.040 нафар шахс расман огоҳлантирилди.
Жазоланганлар орасида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳокимларининг ҳамда 107 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, шунингдек Маданий мерос агентлиги директори, Маданият, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмат маркази ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ раҳбарларининг соҳага масъул ўринбосарлари ҳам бор.
Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 185 та жиноят ишлари қўзғатилди, 880 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг