ОАВ: Трамп Нетаньяҳудан Қатарга қайта зарба бермасликни талаб қилди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳудан Қатар ҳудудига янги зарбалар бермасликни талаб қилди. Бу ҳақда Axios нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Нетаньяҳу Доҳага ҳужум қилишдан олдин на Америка раҳбари, на унинг маслаҳатчилари билан маслаҳатлашган.
9 сентябрь, сешанба куни Трамп Нетаньяҳу билан икки марта телефон орқали суҳбатлашиб, Доҳага қилинган зарбаларни муҳокама қилган.
«Буни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Мен сиздан бунга йўл қўймасликни талаб қиламан», — деган Трамп суҳбат чоғида.
Бундан аввал The Wall Street Journal нашри ҳам Трампнинг Нетаньяҳу билан кескин суҳбат ўтказганини ёзган эди. Маълумотга кўра, АҚШ президенти ҳужум ҳақида Исроилдан эмас, балки Америка ҳарбийлари орқали билиб қолганидан қаттиқ норози бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг