Uzbekistan Airways борт кузатувчиларининг янги либосини тақдим этди
28 январь куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўзининг 34 йиллик фаолияти муносабати билан борт кузатувчилар учун янгиланган хизмат либосини расман тақдим этди. Янги форма авиакомпания брендини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро сервис стандартларига мослашиш стратегияси доирасида ишлаб чиқилган. Маълумот учун, борт кузатувчилари либоси сўнгги марта 2020 йилда янгиланган эди.
Янгиланган тўплам дизайн, ранг уйғунлиги ва функционал жиҳатдан кенгайтирилган бўлиб, унда борт кузатувчиларининг лавозимини визуал тарзда фарқлашга алоҳида эътибор қаратилган. Форманинг асосий ранги тўқ кўк бўлиб, бригадирлар учун мўлжалланган жакет ва бош кийимлар бордо (тўқ қизил) рангда ишланган. Бу эса йўловчиларга ҳаво кемаси бортида экипаж етакчисини осон ва тез ажратиб олиш имконини беради.

Форма дизайнида миллий анъаналарга мурожаат қилинган бўлиб, ислимий нақшлар нозик ва замонавий услубда қўлланган. Ушбу нақшлар тараққиёт, уйғунлик ҳамда маданий қадриятлар ворислигини рамзий тарзда ифода этади.
Шунингдек, янги тўпламга илк бор трикотаж матосидан тайёрланган кардиган киритилди. Устки кийим сифатида эса пальто ва иссиқ плашлар тақдим этилди, бу эса турли иқлим шароитида хизмат қилаётган экипаж аъзолари учун қулайлик яратади.

Борт кузатувчилари учун либослар дизайни «Наримтекс» компанияси (Molto Caldo бренди) томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур компания аввал ҳам Uzbekistan Airways билан хизмат либосларини яратиш борасида ҳамкорлик қилган. Эркак ходимлар учун форма эса «Фаҳир текстиль» савдо компанияси (Bugaso бренди) томонидан тайёрланган.
Авиакомпания кўлами, учувчилар ва борт кузатувчилари сонининг кўплиги ҳамда авиақатновлар жадвалининг зичлиги инобатга олинган ҳолда, янги форма парвоз жараёнларига халал бермасдан, босқичма-босқич жорий этилиши таъкидланди.
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг