Нуробод туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

12:54 26 Февраль 2025 Жамият
184 0

Буранов Махсуд Эркинович Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Буранов мазкур тайинловга қадар «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Ҳокимлик хабарига кўра, бугун, 26 февраль куни Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган, унда ташкилий масала кўрилган.

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида гапирган.

Шунингдек, сўзга чиққанлар туманнинг янги ҳокими атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?