Нукусдаги мактабда биринчи қўнғироқ чалиниб, янги ўқув йили бошланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус шаҳридаги 7-сонли мактабда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тадбирда иштирок этди. Ўқитувчи ва ўқувчиларни ҳамда ота-оналарни юртимиз бўйлаб кенг нишонланган мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами, бугунги “Билимлар куни” билан табриклади.
Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда барча соҳалар қаторида таълим соҳасида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг чуқур билим олиши учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида таъкидлаб ўтди. Ушбу мактаб ўқувчилари билан учрашиб, уларга янги ўқув йилида юксак марралар тилади. Ўқитувчилар билан ҳам мулоқот қилинди.
Тантанали тадбирда янги ўқув йилининг бошланиши рамзий белгиси ҳисобланган биринчи қўнғироқ чалинди.
Шундан сўнг ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ва уларга таълим беришда самарали меҳнат қилаётган бир қатор устоз-педагогларга Жўқорғи Кенгеснинг кўкрак нишонлари тақдим этилди.
Тадбир давомида 1-синфга қадам қўяётган ўқувчиларга “Президент совғалари” тантанали равишда топширилди.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг