Нуфузли тузилма фаолиятига оид рисола тайёрланди

16:39 01 Апрель 2025 Жамият
102 0

Хабар берилганидек, 5 — 9 апрель кунлари мамлакатимизда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўтказилади. Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган ушбу нуфузли тадбирда 200 га яқин давлатдан парламентарийлар жам бўлади.

Шу муносабат билан Парламент тадқиқотлари институти томонидан “Парламентлараро Иттифоқ: мақоми, стратегик вазифалари ва Ўзбекистон билан ҳамкорлиги” номли рисола тайёрланди.

Унда Парламентлараро Иттифоқ фаолияти, унинг асосий йўналишлари, ташкилий тузилиши, стратегик мақсадлари кенг ёритилган. Қолаверса, мамлакатимизнинг мазкур ташкилотга аъзолиги ва унинг доирасидаги фаолияти, миллий парламентимизнинг иштироки, ҳамкорлик орқали эришилаётган натижалари таҳлил қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер