Норвегия терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Кеча, 16 ноябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Италия терма жамоаси ўз майдонида Норвегия термасини қабул қилди.
Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритмоқчи бўлса, Норвегияни катта ҳисобда мағлуб этиши талаб қилинган. Ўйинда эса аксинча, Эрлинг Ҳоланд бошчилигидаги Норвегия терма жамоаси йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.
Учрашувда 4:1 ҳисоби қайд этилди. Ғолиблар сафида гўлларга Эрлинг Ҳоланд (2 та), Антонио Нуса ва Странд Ларсен муаллифлик қилди. Италияликларнинг ягона жавоб голи эса Франческо Эспозито ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа Норвегия терма жамоаси 28 йиллик танаффусдан сўнг яна Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Маълумот учун, ушбу мамлакат миллий терма жамоаси сўнгги бор 1998 йил Францияда бўлиб ўтган мундиалда иштирок этган ва юришини нимчорак финалда Италияга мағлуб бўлиш орқали якунлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг