Netflix ва “Amadeus” онлайн-стриминг платформалари билан ҳамкорлик масаласида келишувга эришилди

11:02 05 Июль 2023 Дунё
751 0

Кеча “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” мавзусида халқаро анжумани ташкил этилди.

Анжуманда туризм тарғиботини хорижда ташкил қилиш йўналишида Буюк Британиянинг BBC, АҚШнинг CNN, Европанинг “Euronews” жаҳон телекомпаниялари, АҚШнинг йирик Netflix ва “Amadeus” онлайн-стриминг платформалари, Хитойнинг “Trip.com” онлайн-саёҳат платформаси, Бирлашган Араб Амирликларининг “Holiday factory” сайёҳлик компанияси, “Visa Fasilitation Services Global” компанияси маъмурияти билан туризм салоҳиятини тарғиб қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?