«Навоийуран»нинг янги конлари ўзлаштирилади

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». «Навоийуран» мамлакатимизнинг маҳсулоти юз фоиз экспортга йўналтирилган давлат корхонаси ҳисобланади. Фаолиятининг барқарорлиги наинки, валюта тушуми, балки республикамизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Навоий кон металлургия комбинати таркибидаги уран ишлаб чиқаришга ихтисослашган тузилмаларнинг бирлашиши «Навоийуран» давлат корхонаси ҳаётида муҳим бурилиш ясади.
— Корхонамизда уран ишлаб чиқариш режаси 110 фоизга бажарилди, — дейди «Навоийуран» давлат корхонаси директори Жамол Файзуллаев. — Геология-қидирув ишлар кўрсаткичи маҳсулдор эритмаларни қайта ишлаш ҳажми 122 фоизга, уран қазиб олиш 111 фоизга етди. Натижада, экспорт ҳажми кўрсаткичлари 183 фоиз, ўтган йилга нисбатан, 167 фоизга кўтарилди.
Инвестиция дастури лойиҳаларини амалга ошириш доирасида корхонамизда 48,5 млн доллар капитал қўйилма ўзлаштирилиб, 48 та янги иш ўринлари яратилди.
Корхонанинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида ҳам корхонага 23 та бурғилаш ускунасини олиб келиш, дизель электр станциялари ва бошқа зарур товар моддий бойликларини харид қилишни тезлаштириш борасида фикр алмашилди. Уран ишлаб чиқариш заводидаги печнинг зарур эҳтиёт ва бутловчи қисмларини олиб келиш қатъий назоратга олинди. Хитойнинг CNUC компанияси билан имзоланган Стратегик келишувга мувофиқ «Йўл хариталари» ижросини ўз вақтида таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Геология-қидирув маълумотларини рақамлаштириш бўйича «қора сланец» турдаги «Жонтуар», «Косчека» ҳамда «Маъданли» конларининг 3D моделларини яратиш, ишлаб чиқариш жараёнларини онлайн кузатиб бориш бўйича рақамли технологияларни жорий этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, йиғилишда корхонанинг геология бўйича директори 25 та объектда жами, 906 минг метрдан ортиқ бурғилаш ишларини бажариш, геология-қидирув ишлари натижасида уран захираларини 2024 йил якуни билан жами, 8 025,0 тонна ва ураннинг келгуси ресурсларини 10 минг тоннага етказишни таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, Шимолий Бўкиной, Ақтау, Аулбек, Нуркон, Мойбулоқ конлари бўйича якуний геологик ҳисоботлар тузилиб, Давлат захиралари комиссиясида жами, 22 000 тонна уран захираларини тасдиқлаш режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг