Навоийда маҳалла раиси сайловлари кончилардан бошланди
Темур Эшбоев/«Халқ сўзи». 2025 йил 1 майдан бошлаб юртимиздаги 189 та туман ва шаҳарнинг 193 та маҳалласида фуқаролар йиғини раислари сайлови бошланди.
Шу куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги Кончилар маҳалласида ҳам навбатдаги сайлов бўлиб ўтди. Унда уч нафар номзод ўз дастурлари билан сайловчилар олдида чиқиш қилди.

— Шаҳримизда мустақилликка қадар маҳалла институти умуман бўлмаган, — дейди раисликка номзод Дилноза Сувонова. — Фаолият кўрсатган коммунал хўжаликлар эса фақатгина турли тўловларни йиғиш ҳамда аҳолининг мазкур йўналишлардаги муаммолари билан машғул бўлишган. Ўтган давр ичида шаҳримизда маҳаллалар фаолиятининг йўлга қўйилиши аҳолининг ишончини қозониб, том маънода суянчиғига айланди, десам янглишмайман.

Сайловда иштирок этган вакиллар номзодларнинг дастурларини муҳокама қилиб, ўз фикр ва таклифларини билдирдилар ҳамда муносиб деб топган номзодга овоз бердилар. Якуний натижаларга кўра, Дилноза Сувонова Кончилар маҳалласи раиси этиб сайланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг