Кўксаройда Ўзбекистон ва Сербия Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Сербия етакчисини самимий қутлар экан, ҳамкорлик давридаги биринчи саммит тарихий аҳамиятга эга бўлишини ва Ўзбекистон – Сербия муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишини таъкидлади.
– Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда расмий ташрифингиз тарихий воқеадир. Ўзбекистонда Сербияга катта хайрихоҳлик билан қарашади. Халқларимизни мустаҳкам дўстлик ришталари ва ўхшаш менталитет боғлаб туради, – деди Ўзбекистон Президенти.
Музокараларда алоҳида эътибор товар айирбошлашни кўпайтириш, машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, агросаноат мажмуи, туризм ҳамда кўплаб бошқа муҳим тармоқларда кенг кўламли кооперация дастурини тайёрлаш масалаларига қаратилди.
“Марказий Осиё – Болқон” йўналишида янги транспорт йўлакларини, жумладан, Транскаспий коридори доирасида ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини илгари суриш мақсадида келгуси йилда Тошкент шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.
Тартибли меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Етакчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг