Навоийда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва инспектор психологлар иш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўқув-амалий семинари ўтказилди

15:30 20 Февраль 2023 Жамият
574 0

Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан «Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва инспектор психологлар иш фаолиятини самарали ташкил этиш»га қаратилган ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Унда вилоятдаги барча хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар ҳамда ММИ ва КБТХ ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи У.Ҳ.Адизов семинарни кириш сўзи билан очиб бергач, ўз нутқида семинар ўтказилишдан мақсад, вазирлик раҳбарияти томонидан ходимларга қўйилаётган талаблар, вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятларни олдини олиш борасида фикр ва тавсияларини бериб ўтди.

Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи А.А.Рафиев ўқув амалий семинарининг аҳамияти, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, юклатилган вазифалари, таълим муассасаларида «Давомат», «Тиғ» ва «Орият» тадбирларини самарали ўтказилиши, низоли оилалар билан ишлаш механизми тўғрисида топшириқлар берди.

Шундан сўнг, Кармана тумани ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори М.Бевутова ва Навоий шаҳар ИИБ ҲПБ ВEМБ инспектор-психологи С.Абдуллаевалар томонидан ходимларнинг кунлик, ҳафталик ва ойлик бажарадиган ишлари, аҳамият қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан презентация қилинди.

Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ катта психологи М.А.Орзиеванинг «Ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан психологик ишларни ташкил этиш» мавзусидаги тренинги ходимлар хизмат фаолиятида эътибор қаратишлари лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида тушунчага эга бўлишди.

Савол-жавоблар ва қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган мазкур семинарда ходимлар хизмат жараёнида дуч келадиган муаммолар, уларни ечими борасида фикр алмашилди.

Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари С.А.Душанова ходимларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ №10-сонли қарори мазмун-моҳияти билан таништирди.

Ўқув амалий семинари якунида ходимларга «Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва инспектор психологлар иш фаолиятини самарали ташкил этиш» бўйича услубий қўлланмалар ҳамда инспекторларнинг бир кунлик вазифалари кўрсатилган буклетлар тарқатилди.

Семинардан сўнг ходимлар билан саф кўриги ва саф машғулотлари ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер